19:10 23.01.2025Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уларнинг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда раҳбарлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, таклиф ва мурожаатларини ижобий ечимга келтириш чораларини кўришмоқда.
Бугун Косонсой туманида жойлашган Ихтисослаштирилган мактабда туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда йигит-қизлар ўз мурожаат ва таклифлари билан қатнашдилар.
Тадбир давомида ёшларнинг келажакда ўз йўлларини топишлари ва фаолиятларини самарали йўлга қўйишлари учун барча зарур шароитлар яратиш энг муҳим вазифа экани таъкидланди. Шу билан бирга, мулоқотда билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилиниши бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур очиқ мулоқот ёшларнинг долзарб масалалари ва ташаббусларини муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш бўйича амалий қадамлар ташлашда муҳим майдон бўлди.