Сайт тест режимида ишламоқда!
Маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади
  • Янгиликлар
  • 11:55 23.01.2025
  • 15
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

2025 йилдан масъул идора ва муассасалар учун ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа қилиб белгиланди. Бу ҳақда "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда (ПҚ-1-сон) эълон қилинди.

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш учун махсус йўл хариталари ва дастурлар ишлаб чиқилган.

Қарорга кўра, Бош прокуратура ҳузурида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади, бу гуруҳ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни назорат қилади. 

Шунингдек, ҳар бир туман ва маҳалла раҳбарларига, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бошлиқларига ўз вазифалари бўйича маҳаллий хавфли жойларни назорат қилиш вазифаси юклатилади.

Масъулларнинг фаолияти ҳар ой, ҳар чорак ва ҳар ярим йилда тўпланиб, танқидий муҳокамаларда кўриб чиқилади. Ҳар бир маҳалла бўйича натижалар Президентга ҳам айтиб борилади.