11:05 22.01.2025Бугун Косонсой туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги» учун гандбол мусобақасининг секторлараро туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 17-30 ёш тоифасидаги ўғил болалар жамоавий тарзда иштирок этишди.
Ғолиблик учун курашган жамоалар томонидан қизғин руҳдаги ўйин кузатилди. Мусобақа якунида эса, ғолиб жамоа кейинги вилоят босқичга йўлланмани қўлга киритди.